Самарқандда ЙТҲ оқибатида 4 ёшли қиз вафот этди
3-саҳифа
−
08 Сентябрь
7314Самарқанд вилоятида “Жигули” ва Spark иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 4 ёшли қиз вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат Самарқанд туманининг Қўштамғали маҳалласидан ўтувчи М39 автомобиль йўлида содир бўлган. “ВАЗ-2107” автомобили ҳайдовчиси йўлда қайрилиш мумкин бўлмаган жойдан қайрилмоқчи бўлган. Шу пайтда Spark автомашинасининг йўлига чиқиб кетган ва у билан тўқнашган. Оқибатда “Жигули” ҳайдовчисининг 2020 йилда туғилган қизи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Бироқ ўша ерда вафот этган.
“Қарама-қарши йўлда, йўл белгисига эътибор бермасдан бурилиб, хатоликка йўл қўйдим. Ишимдан пушаймонман, бошқа қайтармайман”, деган қизнинг отаси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида учта автомобиль ва автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Вилоятлараро қатновчи Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келиб, қайрилаётган Tracker’га урилган ва айланиб кетган. Оқибатда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Nexia-3 ҳамда автобуснинг олд қисмига урилган. Ҳодиса сабаб Cobalt йўловчиси воқеа жойида, ҳайдовчи эса шифохонада вафот этганди.