Самарқандда ЙПХ ходими уриб юборган пиёда вафот этди (видео)
3-саҳифа
−
22 июл 6418 1 дақиқа
Самарқандда йўл патруль хизмати ходими хизмат машинасида йўлдан ўтаётган пиёдани уриб юбориши оқибатида пиёда вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
(20).png.jpg)
Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 21 июль куни соат тахминан 18:15 ларда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Шаббод кўчасида содир бўлган. Кўчада ўрнатилган кузатув камераларидаги тасвирларда ЙПХ ходими ўзига бириктирилган Tracker русумли патруль автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлдан ўтаётган аёл – 1951 йилда туғилган С.А. ни уриб юборган.
(21).png.jpg)
Вилояти ЙҲХБ берган маълумотда айтилишича, пиёда йўлнинг белгиланмаган жойидан йўлни кесиб ўтаётган бўлган.
Билдирилишича, ҳодисада пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар Прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 3 нафар ЙПХ ходими мотоциклда Onix билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган эди. Ҳодиса оқибатида 1 нафар ЙПХ ходими вафот этганди.
Live
Барчаси