Вояга етмаган боланинг умрига зомин бўлган маст ҳайдовчига жазо тайинланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Иштихон тумани Шайхлар қишлоғидан ўтган магистралда йўл-транспорт ҳодисаси содир этган ва вояга етмаган боланинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда "Самарқанд" телеканали лавҳасида хабар қилинди.

“Ҳошим автотранс”МЧЖга қарашли автобус ҳайдовчиси Б.М. эҳтиёткорлик чораларини унутиб, икки нафар вояга етмаган болани босиб кетган. Натижада Л.Э. ҳаётдан кўз юмди, Б.А. оғир тан жароҳати олди.

“Ўғлим ўртоғи билан дўконга совға олишга кетаётган бўлган. Автобус ҳайдовчиси маст ҳолатда уларни босиб кетган. Мен тез тиббий ёрдам бўлимида ишлайман. Станциямизга чақириқ тушди. Воқеа жойига етиб бордик етиб борганимизда ўғлим йўлнинг четида бош мия очиқ жароҳати, қўл-оёқ синиши, эзилган йиртилган жароҳатлар билан ётганди. Воқеа жойида вафот этганининг гувоҳи бўлдим”, дейди қурбонинг отаси.

Мазкур ҳолат бўича ўтказилган очиқ суд мажлисида айбланувчи Б.М. 5 йил озодликдан, 2 йил транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд ЙТҲ

Баҳолаганлар

298

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг