Самарқандда ўнлаб автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жамият
−
13 Январь 2020 11708 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда “Самарқанд-Қарши” йўлининг Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида ўнлаб автомобиллар тўқнашуви юз бергани акс этган фотосуратлар тарқалди.

Суратларда ўнлаб автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берганлигини кўриш мумкин. Ҳозирча ҳодиса натижасида жабр кўрганлар тўғрисида маълумот йўқ.

Бир оз аввал эса Республика ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати Ўзбекистон ҳудудида қор ёғиши ва автомобил йўлларида музламалар ҳосил бўлиши сабабли йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель