Самарқандда тўй ва мотам маросимлари ўтказишнинг қатъий тартиби белгиланди

Жамият

image

Самарқанд шаҳрида тўйлар ва бошқа оилавий маросимларни ўтказиш учун қатъий тартиб белгиланди. Халқ депутатлари Самарқанд Кенгашининг ўн учинчи сессиясида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартиби кўриб чиқилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Кенгаш қарорига кўра, карантин даврида Ўзбекистонга коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига қатъий риоя қилган ҳолда тўй, оилавий тантана, маърака ва маросимлар фақат бир кун соат 06:00 ва 23:00 оралиғида 30 нафар иштирокчи билан ўтказилиши белгиланди.

Қарорга мувофиқ, тўй ўтказувчи шахслар тўйдан камида бир ҳафта олдин яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла)ни хабардор қилиши зарур. Шунингдек, миллий анъаналарга ёт “келин навкари”, “чорлар”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “қуда чақирди”, “куёв чақирди”, “келин чақирди”, “тоғора юбориш” кабиларни ўтказишга йўл қўйилмайди.

Дафн этиш ва мотам маросимлари билан боғлиқ ортиқча тадбирлар -“етти”, “пайшанбалик”, “якшанбалик”, “йигирма”, “қирқ”, “ҳайит”, “йил оши”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” кабиларни ўтказиш таъқиқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

тўй мотам

Баҳолаганлар

639

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг