Самарқандда талабаларнинг устига бетон плита қулаб тушди
Ўзбекистон
−
04 Сентябрь 2023 63023 1 дақиқа
Самарқанд Давлат университети Каттақўрғон филиали фаоллар залидаги бетон плита қулаб тушди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Унга кўра, бинонинг бетон плитаси талабалар устига қулаб тушган. Воқеа бугун, 4 сентябрь куни эрталаб янги талабалар учун ўтказилган йиғин пайтида содир бўлгани айтилмоқда.
Тахминларга кўра, жароҳатланганлар сони кўп бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, яқиндагина Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти яқинида қурилаётган йўл ўтказгичнинг бешта тўсини қулаб тушганди.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь