Самарқандда тадбиркорнинг 306 млн сўмлик мулки “туя қилинди”

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида ўзганинг 306,4 млн сўмлик мулкини талон-торож қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Унга кўра, департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда “У.М.” МЧЖнинг буюртмаларни тарқатиш маркази администратори Г.Р. ўзининг моддий жавобгарлигидаги 306,4 миллион сўмлик маиший техника ва уяли алоқа воситаларини буюртмачиларга етказиб бермасдан нақд пулга сотиб, тадбиркорнинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда фуқарони Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган фирибгар ушланганди


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Самарқанд талон-тарож

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made