Самарқандда тадбиркор ваҳшийларча “самосуд” қилинди (видео)

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида тадбиркор уч шахс томонидан ваҳшийларча калтакланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича, ўша куни соат 18:30 да туманнинг Мерганча маҳалласи ҳудудида жойлашган савдо дўконларидан бирига 32 ёшли фуқаро Х.М. уч нафар таниши билан бирга борган. 

У бир кун олдин укаси ва ушбу дўконда савдо қилаётган 29 ёшли фуқаро С.Ш. ўртасида келиб чиққан ўзаро келишмовчиликни важ қилиб, С.Ш.ни уриб тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Билдирилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳрида маст эркак дорихонага борган ёш болани калтаклаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд тадбиркор безорилик дўкон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг