Самарқандда тадбиркор бюджетга 3,6 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди

3-саҳифа

−

image

Самарқанд шаҳрида якка тартибдаги тадбиркорга қарашли ишлаб чиқариш корхонаси табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ундан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқандда “Ўзэнергоинспекция” ҳамда “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган. Унда тадбиркор Т. Б. га қарашли ишлаб чиқариш корхонасининг газ тармоғига тегишли ҳужжатларсиз ва ўзбошимчалик билан улангани аниқланган.

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қоидабузарлик оқибатида газ таъминоти корхонасига 3 миллиард 672 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида 2 миллиард сўмдан зиёд электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг