Самарқандда шина дўкони ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
25 Июнь 4692 1 дақиқа
Бугун, 25 июнь куни Самарқанд шаҳрида жойлашган автомобиль шиналари дўконида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 15:05 да Самарқанд вилояти ФВБга Самарқанд шаҳар Спитамен шоҳ кўчасида жойлашган скутерлар ва автомобиль шиналарини сотиш дўконида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:10 да воқеа жойига бориб, ёнғин 15:21 да ўраб олинган ва соат 15:46 да тўлиқ бартараф этилган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Бойсун туманида 3 гектар ер ёниб кетган эди. Ёнғинни бартараф этишга вилоят ФВБдан 85 нафар шахсий таркиб, 4 та техника, Ўрмон хўжалиги бўлимидан 40 нафар ходим, 4 та техника, ИИБдан 6 нафар ходим, Мудофаа вазирлигидан 20 нафар ҳарбий хизматчи ва битта ҳарбий вертолёти, маҳаллий аҳолидан 40 нафар кўнгилли жалб этилган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь