Самарқандда шифокорни дўппослаган фуқарога ҳукм ўқилди (видео)
3-саҳифа
−
22 Июль 2023
7783Самарқанд вилоятида хизмат вазифасини бажараётган шифокорни дўппослаган фуқарога ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, жорий йилнинг 8 март куни Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги тез тиббий ёрдам марказларидан бирининг навбатчи шифокори вилоят Ички ишлар бошқармасига ариза билан мурожаат қилган.
Билдирилишича, шифокор туман тиббиёт бирлашмасида хизмат вазифасини бажараётган вақтида тиббий чақирув келиб тушган. У чақирув бўйича мазилга борганда, фуқаро докторнинг хизмат вазифасини бажаришга тўсқинлик қилиб, шифокорни дўппослаган.
Айбланувчи эса шифокорга қўл кўтаришига тез тиббий ёрдам ходимининг чақирувга кеч етиб келганини сабаб сифатида кўрсатган.
“Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиши натижада айбланувчи Тойлоқ туманида яшаши, у олдин ҳам бир неча бор жиноий жавобгарликка тортилганлиги маълум бўлди. Унга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ тумани судига юборилган”, дейилади хабарда.
Суд қарорига кўра, шифокорни калтаклаган фуқаро 3 йил-у 5 ой муддатга уй қамоғига ҳукм қилинган
LiveБарчаси