Самарқандда Россиянинг Бош консуллиги очилади
Жамият
−
07 Октябрь 2023 5109 1 дақиқа
Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг Кремлда бўлиб ўтган музокаралари якунлари бўйича Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик масалаларида 11 та ҳужжат имзоланди.
Хусусан, давлат раҳбарлари ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилишди. Шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури тасдиқланди.
“Икки давлат ҳукуматлари ўртасида Россия Федерациясининг Самарқанд шаҳрида Бош консуллигини ташкил этиш тўғрисида келишув имзоланди”, дейилади ТАСС хабарида.
Бундан ташқари, фан ва олий таълим вазирликлари, божхона бошқармалари, темир йўл ва бошқа бир қатор тузилмалар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга доир ҳужжатлар қабул қилинди.
Live
Барчаси