Самарқандда пулга муҳтож аёлларни четга сотаёган 21 ёшли қиз ушланди (видео)
3-саҳифа
−
31 июл 6631 1 дақиқа
Самарқанд халқаро аэропортида одам савдоси билан боғлиқ жиноятда гумон қилинаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, тезкор тадбирлар давомида 2005 йилда Жиззах вилоятида туғилган фуқаро пулга муҳтож аёлларни хорижга юбориш орқали даромад топишга урингани аниқланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи қизни Россияга юборишни ва йўл харажатларини ўз зиммасига олишни ваъда қилган. У жабрланувчини кузатаётган вақтида Самарқанд халқаро аэропортида тезкор ходимлар томонидан ушланган. Ҳолат юзасидан олинган авиачипталар далилий ашё сифатида расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат бўйича гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида икки нафар аёлни Туркияга юбориб, одам савдосига жалб этмоқчи бўлган шахслар қўлга олинган эди.
Live
Барчаси