Самарқандда Президент фармонига зид равишда қимматбаҳо чинор кесиб ташланди
Жамият
−
08 Февраль 2021
9997Ўзбекистонда дарахт ва буталарни кесишга ўрнатилган мораторий муддати узайтирилганига қарамай, Самарқадда чинор дарахти болталанди. Бу ҳақда Ўзбекистон Экологик партияси маълум қилди.
Маълум қилинишича, Самарқанд туманида жойлашган “Сулфакабутак” маҳалласининг Сулфакабутак ва Х.Ғиёсов кўчалари кесишган қисмида жорий йилнинг 7 февраль куни 1 туп қимматбаҳо чинор дарахти кесилган. Ҳолат юзасидан экологик рейд ўтказилган.
Ўрганиш давомида маълум бўлишича, ушбу чинор дарахти кўчани кенгайтириш мақсадида масъуллар топшириғига асосан ноқонуний тарзда кесиб ташланган.
Ўзбекистон Экологик партияси ноқонуний равишда қимматбаҳо чинор дарахтини кесган шахсларга ва топшириқ берган масъулларга тегишли қонуний чора кўрилишини, шунингдек, кесилган дарахт ўрнига компенсация тариқасида 100 туп кўчат экилишини таъминланишини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 февралдаги №ПФ-6155-сон фармонини 24-банди, б-қисмига мувофиқ республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилган. Шунингдек, ноқонуний кесилган дарахт ва буталар учун уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурий этиб белгиланди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь