Самарқанддаги Бульвар ҳудудида 3 та қадимий чинор кесилди (видео)
Жамият
−
08 Сентябрь 9488 2 дақиқа
Кеча, 7 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳри Университет хиёбони (Бульвар) Оқсарой кўчасидан Амир Темур мақбарасига қараб кириш йўлининг ўнг томонидаги уч туп 1000 йиллик чинор кесилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди ва жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги ва Экология бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ҳодимлари иштирокида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ўтказилган.
Унда маълум бўлишича, Самарқанд шаҳар Университет хиёбони Оқсарой кўчасидан “Гўри Амир” мақбарасига қараб кириш йўлининг ўнг томонида экилган уч туп чинор дарахтлари кўп йиллар давомида тургани сабаб, ташқи таъсирлар оқибатида ҳозирги кунда ўзининг мустаҳкамлик холатини йўқотган. Уларнинг танасида ғоваклар пайдо бўлиб, йўл томонга 40 даражага оғиб қолиши оқибатида инсонлар ҳаёти учун хавфлилик даражаси юқори бўлиб қолгани аниқланган.
“Бу ҳолат Республикамизда кузатиладиган иқлим ўзгариши ва бошқа табиий омиллар таъсири оқибатида “Гўри Амир” мақбарасига зиёратга келадиган шаҳримиз меҳмонлари, туристлар ва кўп сонли аҳолини жабрланиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши мумкин. Шу боисдан, мазкур дарахтларни инсонлар ҳаёти ва мол-мулкига зиён етказиш даражаси юқори бўлганлиги ҳисобга олиниб, Экология бошқармаси хулосасига биноан, кесиб олинади ва ўрнига янгидан ҳудди шундай чинор дарахтлари экилишини маълум қиламиз” дейилади Экология бошқармаси муносабатида.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 22 август куни вилоят Экология бошқармаси ушбу дарахтларни кесиш учун рухсатнома берган. Рухсатномада кесилган дарахт учун қимматлиги жиҳатидан 10 туп дарахт экиш ва 2 йил давомида парвариш қилиш шарти билан, кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда кесишга рухсат этилиши қайд этилган.

“Кесилган чинор дарахтлари ўрнига қимматлилиги жихатидан 10 туп 5 ёшдан катта бўлган дарахт кўчатларини экиш ишлари Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси зиммасига юклатилади ҳамда масъул ҳисобланди”, дейилади рухсатномада.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Қибрай тумани Ботаника маҳалласида 3 туп гилос ва 3 туп ўрик дарахти ҳамда 1 дона сирень бутаси – жами 7 дона дарахт туман Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўлими масъуллари иштирокида кесилганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь