Самарқандда пиёда ЙТҲ қурбони бўлди
3-саҳифа
−
11 Октябрь 2022
6664Кеча, 10 октябрь куни Самарқанд шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ 10 октябрь куни соат 20:15 ларда Самарқанднинг Гагарин кўчасида юз берган. Пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқарони шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Volkswagen уриб юборган. ЙТҲда пиёда К.Ш. оғир тан жароҳатини олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб суриштирув ишлари олиб борилмоқда.