Самарқандда олтин ковлашга чиққан 2 йигит вафот этди
3-саҳифа
−
11 Январь 2025 17982 1 дақиқа
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида олтин ковлашга чиққан 2 фуқаро вафот этди. Буни Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га тасдиқлади.
Маълум бўлишича, 9 январь куни кечқурун “Қорақўтон” тоғ конидаги шахтадан тошларни ковлаб олаётган 5 киши генератордан чиққан газдан заҳарланган. Уларнинг 2 нафари воқеа жойида вафот этган, 3 киши ис газидан заҳарланиш билан 10 январь куни соат 03:30 ларда туман марказий шифохонасига келтирилган.
Билдирилишича, ҳозирда 2 нафар марҳумнинг ўлими юзасидан судга оид тиббиёт экспертиза тайинланган. Ҳолат юзасидан Пахтачи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь