Самарқандда Malibu'нинг 3 йўловчиси мудҳиш ЙТҲ қурбони бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 июль куни Самарқанд вилоятида юк ва енгил автомобиллар тўқнашуви натижасида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

ЙТҲ соат 12:00 да Самарқанд тумани “Андижон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1095 километрида юз берган. 51 ёшли Т.Т. бошқарувида бўлган MAN русумли юк автомашинаси ва 49 ёшли З.Ж. (аёл) бошқарувида бўлган Malibu русумли автомашина тўқнашиб кетган. 

Натижасида Malibu автомашинасининг йўловчилари 50 ёшли М.К. (аёл), 51 ёшли Ж.С. (аёл) ва 48 ёшли А.А. олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойда вафот этганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Самарқанд

Баҳолаганлар

500

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг