Самарқандда кўп қаватли уй 3,3 млрд сўмлик газни талон-торож қилди
3-саҳифа
−
09:29 781 1 дақиқа
Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали, шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида назорат тадбири ўтказилган.
Текширув давомида шаҳарнинг “Қорасув” МФЙда жойлашган “А. Б.” МЧЖга қарашли кўп қаватли турар-жой биноси таъминот корхонаси билан шартнома тузмасдан ва лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирмасдан тармоққа тўғридан-тўғри уланган ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 3 миллиард 357 миллион сўм зарар аниқланган. Барча материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ икки ҳолат аниқланган эди.
Live
Барчаси