Самарқандда кўчада бақир-чақир қилган тик-токер 15 суткага қамалди (видео)

3-саҳифа

image

Самарқанд шаҳрида маст ҳолатда кўчада бақир-чақир қилиб, одамлар тинчлигини бузган эркак 15 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 апрель куни 34 ёшли фуқаро Самарқанд шаҳрида жамиятда юриш-туриш қоидаларига риоя қилмаган ҳолда, маст ҳолатда ҳеч бир сабабсиз бақир-чақир қилиб, ҳар хил ножўя сўзларни айтган ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи ҳаракатлар содир этган. Аниқланишича, ушбу фуқаро ижтимоий тармоқларда ҳам бир неча бор махсус лақаб билан турли ножўя гапларни тарқатган.

Жиноят ишлар бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан мазкур фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида “яма”да чўмилаётганини видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаган эркак 10 суткага қамалганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд тик-токер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг