Самарқандда қўшнилар ўртасидаги жанжал “самосуд”га айланди (видео)
3-саҳифа
−
14:05 5308 1 дақиқа
Самарқанд вилоятида қўшнилар ўртасидаги жанжал ортидан бир фуқаро бир неча киши томонидан калтакланган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг 23 июль куни соат 20:10 ларда Самарқанд шаҳрида содир бўлган. 1991 йилда туғилган Ж.Г. 1974 йилда туғилган қўшниси У.А. билан тортишиб қолган.
Шундан сўнг, жанжалга У.А. нинг 1997 йилда туғилган ўғли ҳамда яна икки нафар таниши аралашган. Улар Ж.Г. нинг танасининг турли қисмларига қўл ва оёқлари билан зарба бериб, унга тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида терговга қадар текширув ишлари бошланган. Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Билдирилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 май куни Андижон вилоятида бир гуруҳ аёллар 16 ёшли қизни “самосуд” қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси