Самарқандда итни машинага боғлаб, судраган шахслар жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
06 Август
7749Самарқанд вилоятида итни машинага боғлаб, судраган шахслар жазоланди. Бу ҳақда вилоят экология бошқармаси QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода икки нафар эркак итни бўйнидан занжир билан машинага боғлаб, судрагани тасвирланган.
Билдирилишича, айбдорлар топилган ва уларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (Ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш)га асосан жавобгарлик белгиланган.
Маълумот учун, 111-моддада назарда тутилган қоидабузарликни содир этган фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жаримага тортилади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса ёки ҳайвонларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
LiveБарчаси