Самарқандда итни босиб кетган аёл жаримага тортилди
3-саҳифа
−
25 Сентябрь
4391Самарқанд вилоятида йўлда ётган итни автомашинасида қасддан босиб кетган аёл жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев хабар берди.
Билдирилишича, ижтимоий тармоқларда Damas русумли автомашина ҳайдовчиси йўлда ётган итни атайлаб босиб ўтгани акс этган видео тарқалган ва бу кескин норозиликларга сабаб бўлган. Ички ишлар ходимлари томонидан мазкур шахснинг кимлиги аниқланган ва унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварида, яъни 340 минг сўм жарима жазоси қўлланилган.
“Итни қасддан босиб кетган Damas ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддасида (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун чора кўрилди”, дейди Жаҳонгир Сагдуллаев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда итни машинага боғлаб, судраган шахслар жазоланганди.