Самарқандда Исроилга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд шаҳрида Исроил давлатига ишга юбориш юбориш эвазига  16 кишидан 74 550 доллар олган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.Р. танишлари И.К. ва У.Ш. билан “J.I.” МЧЖни ташкил этиб, фуқароларни Исроил давлатига ишлаш учун юборишини реклама қилиб, 2024 йилнинг сентябрь ойида 16 нафар фуқарони алдаб, уларни Исроил давлатига ишга юбориши эвазига жами 74 550 АҚШ доллари ва 22,5 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Яна бир ҳолат, Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Т. фуқаролар Х.У. ва Д.Н.нинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида 44 минг АҚШ доллари эвазига Канада давлатига ишга юбориши ва виза олиб беришини айтиб, шундан 8 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида Японияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга тушган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг