Андижонда Японияга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
28 Февраль
2697Андижон вилоятида Японияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон шаҳрида яшовчи 1990 йилда туғилган шахс фуқароларни Япония давлатига ишга юбориш бўйича ижтимоий тармоқлар орқали эълон тарқатиб, кўпчиликнинг ишончига кирган. Аммо у Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони амалдаги тартиб-қоидаларни четлаб ўтган ҳолда, Япония давлатига ишлаш учун юбориш эвазига 7400 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Бошқа ҳолатда эса Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган шахс ва унинг Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1995 йилда туғилган таниши ўзаро тил бириктириб, пойтахтлик фуқаронинг ишончига кирган. Улар мансабдор танишлари орқали фуқарони Японияга ишга юбориш эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улардан бири – яъни, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Қонунбузарларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 40 минг доллар эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси