Самарқандда фуқароларни Исроилга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
3-саҳифа
−
24 Сентябрь
2423Самарқанд шаҳрида Исроилга ишга юбориш эвазига фирибгарлик билан 52 700 доллар олган шахслар қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган У.В. ва Ф.Ф. уч нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Исроил давлатига ишга юборишлари эвазига жами 52 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган. У.В. ва Ф.Ф. ўз айбига иқрор бўлиб, фуқаролардан қўлга киритган пуллари ҳисобидан 7 000 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Худди шундай, Самарқанд шаҳридаги “E.L.” нодавлат таълим муассасаси иш юритувчиси У.Ҳ. фуқаролар З.З. ва Б.А.ни ушбу ўқув марказида ўқитиб, кейинчалик Исроил давлатига ишга юбориши эвазига жами 6 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Нуробод туманида фуқарони Англия давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланган эди.
LiveБарчаси