Самарқандда фермер хўжалиги ерини 40 минг “кўкат”га пуллаётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
25 Ноябрь 2023
4613Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида ноқонуний ер сотаётганлар қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи 39 ёшли фуқаро ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигига тегишли 20 сотих ер майдонини ноқонуний равишда 40 минг долларга сотишга келишган.
У мазкур пул маблағини олган вақтида ДХХнинг вилоят бошқармаси ва прокуратура департаментининг ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан департаментнинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда эса Тўрткўл туманида яшовчи 48 ёшли шахс фуқарога 30 йил муддатга деҳқончилик қилиш мақсадида ажратилган Тўрткўл туманидаги 1,8 гектар ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 350 миллион сўм олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона туманида яшовчи фуқаро туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонидан 1 гектарини харидорга 28 минг долларга сотишни ҳамда ушбу ер майдонини мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилгани аниқланган.
Шундан сўнг, жараён давом эттирилиб, мазкур фуқаро ер майдони учун пул маблағини олган вақтида ушланган.
LiveБарчаси