Самарқандда эркакни пичоқ билан қўрқитиб, пулини ўмарганлар ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд шаҳрида 44 ёшли эркакни пичоқ билан қўрқитиб, 1900 долларини ўғирлаган 23, 24 ва 17 ёшли йигитлар ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 30 март куни Самарқанд шаҳрида яшовчи 44 ёшли фуқаро Р.Д. Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ “102” қисқа рақамига мурожаат қилиб, ўз аризасида 29 март кунидан 30 март кунига ўтар кечаси номаълум шахслар яшаш хонадонига кириб, пичоқ билан қўрқитиб, уйидан 1 900 доллар миқдоридаги пулларини олиб кетганини маълум қилган.

Ушбу ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 2-қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида 2 нафар 23 ёшли шахслар жиноятга алоқадор экани аниқланган. Бундан ташқари мазкур жиноятда яна 24 ёшли фуқаро Х.С. ва 17 ёшли вояга етмаган А.Ф. лар ҳам бўлгани аниқланиб, барча гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланган. Дастлабки тергов давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд шаҳрида 17 ёшли қиз ўз уйидан 120 млн сўмга тенг бўлган 15 турдаги тилла-тақинчоқларни ўғирлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд ўғирлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг