Самарқандда кийимсиз эркак икки болани ўғирламоқчи бўлгани айтилмоқда (видео)
3-саҳифа
−
14 Май 2024 20520 1 дақиқа
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқандда кийимсиз эркак икки болани ўғирламоқчи бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят ИИБ мазкур ҳолатга изоҳ берди.
Қайд этилишича, ушбу хабарлар юзасидан масъуллар томонидан суриштирув ишлари олиб борилган. Ўрганишлар натижасида хабарлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ бўлиб чиққан.
Видеодаги ҳолат 2024 йил 13 май куни соат 21:00 лар атрофида Жомбой тумани “Қўлбости” маҳалласида содир бўлган. Тошкент вилояти Чиноз туманида яшовчи фуқаро С.А. ижтимоий тармоқлар орқали танишган аёлнинг Жомбой тумани “Қўлбости” маҳалласидаги яшаш уйига келган вақтида аёлнинг яқинлари уни ушлаб олиб, уриб тан жароҳати етказган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси