Самарқандда Epica кўприкдан қулади (видео)
Жамият
−
02 Октябрь 2019 7612 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Самарқандда 20 метрлик кўприкдан катта тезликда келаётган машина пастга қулаб тушгани воқеаси билан боғлиқ видео тарқалди.
Самарқанд шаҳридаги Ибн Сино кўчасида содир бўлган ушбу йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан вилоят ЙҲХБ қуйидагиларни маълум қилди.
“2019 йил 1 октябрь куни соат 00:30 ларда Самарқанд шаҳри Ибн Сино кўчасида ҳайдовчи – 1995 йилда туғилган, Боғимайдон-2 маҳалласида яшовчи Дилшод Давронов бошқарувида бўлган Epica русумли, 30 Q 104 LA давлат белгили автомашинасининг бошқарувини йўқотиши оқибатида бетон тўсиққа урилиб, пастликка ағдарилиб кетган ва ЙТҲ содир этган. Оқибатда автомашинада бўлган ҳайдовчи ҳамда йўловчи – 1994 йилда туғилган, Самарқанд шаҳри Боғимайдон-2 маҳалласида яшовчи Дониёр Аҳадов тан жароҳати олиб, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига ётқизилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан ЙХХБ ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими инспектори Б.Рофеев томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда”.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь