Самарқандда боғчада ёнғин содир бўлди
3-саҳифа
−
04 октябр 2021 6113 1 дақиқа
Самарқанд шаҳар Бағдод кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ҳудудида содир бўлган ёнғин бартараф этилди
Бугун, 4 октябр куни Самарқанд шаҳар Бағдод кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Соат 14:36 да Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Самарқанд шаҳар Бағдод кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ошхонасининг том қисмида ёнғин рўй бераётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:40 да етиб борган ва ёнғин соат 15:06 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида ошхонанинг 30 кв.м майдонда том қисми ёнғиндан зарарланган. Жабрланганлар йўқ, тарбияланувчилар бинодан ўз вақтида эвакуация қилган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Live
БарчасиУкраина Қримда дронлар парадини уюштирди
07 август