Самарқандда автобус трактор тиркамасига урилди. Йўловчи жароҳатланди
3-саҳифа
−
31 Октябрь
2409Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида кеча, 30 октябрь куни Yutong автобуси трактор тиркамаси билан тўқнашди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 30 октябрь куни соат 21:00 ларда Нарпай тумани “Дидан” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобиль йўлининг 115-километрида содир бўлган.
Самарқанд-Бухоро йўналишида Yutong Bus ZKB 122 русумли автобусни бошқариб келаётган ҳайдовчиси йўлнинг белгиланган қисмидан қайрилиб олаётган, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган ТТЗ 80.1 русумли тракторининг тиркамасига келиб урилган. Оқибатда автобус йўловчиси жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, 3 октябрь куни Самарқанд вилоятида Tracker, Nexia-2 ҳамда трактор тиркамаси билан ЙТҲ содир бўлганди. Оқибатда Nexia-2 русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.