Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
3-саҳифа
−
18 Июль
4669Самарқанд вилоятида автобус йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборди ва оқибатда пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Воқеа 13 июль куни соат 13:00 ларда Каттақўрғон тумани М.Улуғбек маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-48 “Зарафшон Тракт” автомобиль йўлининг 94-километрида содир бўлган. Ҳайдовчи Midibus SAZ NP 21 русумли автомобилида “Пайшанба-Каттақўрғон шаҳар” йўналишида ҳаракатланиб келиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан чап томондан ўнг томонга ҳаракатланиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Оқибатда пиёда туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Каттақўрғон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 11 июль куни Тошкент шаҳрида ўт ўчириш учун кетаётган ёнғин-қутқарув махсус транспорт воситаси йўл-транспорт ҳодисасига учраганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь