Самарқандда автобус ағдарилди. Қурбон ва жабрланувчилар бор

3-саҳифа

image

Самарқандда автобус ағдарилиши оқибатида икки нафар йўловчи вафот этди. Яна беш киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хизмати бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Бугун, 31 июль куни соат 01:45 ларда Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида 38 ёшли ҳайдовчи Э.У. YUTONG русумли автобусида “Бухоро – Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юбормаслик мақсадида рулни ўнг томонга бурган ва бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автобус салонида бўлган 24 ёшли Ж.Н. шифохонада ва 40-45 ёшлар атрофида бўлган (шахсига аниқлик киритилмоқда) йўловчи шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. 

Шунингдек, йўловчилар 48 ёшли Б.С., 29 ёшли А.А., 22 ёшли Г.С., 48 ёшли М.Б. ва 35 ёшли Д.А. турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Самарқанд

Баҳолаганлар

358

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг