Самарқандда “Агробанк” мансабдорлари бюджет маблағларини талон-торож қилган

Жамият

image
0:00
0:00
download

Самарқандда “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида ажратилган маблағларни ўзлаштирган таъминотчи корхона раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Пастдарғом туман бўлими томонидан АТБ “Агробанк” ва тадбиркорга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилган.

Натижада АТБ “Агробанк” Гўзалкент филиали мансабдор шахслари таъминотчи корхона “Г.Ч.” фермер хўжалиги раҳбари билан олдиндан тил бириктириб, “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан фуқаро Г.Ю. ва бошқалар 241,8 млн сўмлик наслли чорва молларини олганлиги тўғрисида сохта кредит ҳужжатларини расмийлаштириб, давлатнинг мақсадли кредит маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Аввалроқ, Тошкентнинг Яшнобод туманида ички йўлларни таъмирлаш учун ажратилган пулларнинг 300 млн сўмга яқини масъул ташкилотлар раҳбарлари томонидан талон-торож қилингани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Агробанк талон-торож

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг