Самарқандда “Афросиёб” поезди катта тезликда бетон бўлагига келиб урилди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида “Афросиёб” тезюрар поездининг йўлига темир бетон қўйиб кетилди. Оқибатда у катта тезликда бетон бўлагига келиб урилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўллари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2025 йил 14 январь куни соат 23:15 да Зиёвуддин ва Навоий станциялари ўртасидаги 3872 километрлик йўлда Тошкент-Бухоро йўналишида кетаётган 772-сонли “Афросиёб” тезюрар поезди билан боғлиқ ҳодиса юз берган. Номаълум шахс темирйўл четида масофа ёзилган белги остидаги бетон бўлакни ковлаб олган. Сўнгра уни темирйўл устига қўйиб кетган.

Бухорога кетаётган “Афросиёб” тезюрар поезди бетон бўлагига катта тезликда келиб урилган ва маълум муддат тўхтаб қолган. Тўхтагандан сўнг, поезд техник гуруҳ томонидан зудлик билан кўрикдан ўтказилган. Маълум даражада шикастланганига қарамай, поезд кейинги ҳаракатланиш учун хавфсиз деб топилган ва ўз йўналишини давом эттира олганди ва соат 01:27 да Бухоро вокзалига етиб келган. Поезд манзилга 1 соат 24 дақиқа кечикиб борган.

Поездда 133 нафар йўловчи бўлган. Уларга тан жароҳати етмаган.

Воқеа жойига зудлик билан “Зиёвуддин” темир йўл масофаси мутахассислари, Бухоро минтақавий узелининг ходимлари ва транспорт хавфсизлигини таъминлаш хизмати ходимлари етиб келган. Воқеа сабаблари ва ҳолатлари текширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида рельсга тиқилиб қолган Damas’ни поезд уриб кетганди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афросиёб темир бетон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг