Тошкент вилоятида поезд Damas'ни уриб кетди (видео)
3-саҳифа
−
09:30
5499Кеча, 15 декабрь куни Тошкент вилоятида рельсга тиқилиб қолган Damas'ни поезд уриб кетди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темирйўллари" хабар берди.
Қайд этилишича, Зангиота туманида Далагузар-Назарбек темирйўл кесишмасида Damas русумли автомашина ҳайдовчиси тақиқловчи белгиларга эътибор бермай, темирйўлни кесиб ўтишга ҳаракат қилган. Оқибатда у темирйўлга тиқилиб қолган.
Damas эгаси ва бошқа автомашиналар ҳайдовчилари билан биргаликда машинани бўшатишга ҳаракат қилган, аммо имкони бўлмаган. Юк поездининг машинисти йўлда тиқилиб қолган машинани кўриб, дарҳол шошилинч тормозлашни фаоллаштирган. Бироқ юк поездининг 800 метрдан 1000 метргача бўлган тормоз масофаси ҳисобга олинса, тўқнашувнинг олдини олишнинг иложи бўлмаган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида темирйўл кесишмасида “Газель” русумли кичик юк машинаси ва поезд иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида электровоз тортиб кетаётган “Термиз-Дарбанд” шаҳарлараро қатновчи йўловчи поезди тўхтаб қолган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида йўловчи поезди шу куни соат 17:25 да ҳаракатни давом эттирган.
LiveБарчаси