Самарқандда 4 кишининг ис газидан ўлиши ортидан жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
30 Март 2021
3847Аввалроқ, Самарқандда тўрт киши ис газидан заҳарланиб вафот этгани, яна бир киши кучли заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик. Самарқанд вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Унга кўра, жорий йил 28 март куни соат тахминан 11:00 ларда Самарқанд шаҳри М.Шайхзода МФЙ, Лахутий кўчаси 31-уйда вақтинча яшовчи 5 нафар фуқаролар хонадонда ўрнатилган иситиш печи (голланд печи) дан ис гази ажралиб чиқиши натижасида заҳарланиб, 4 нафар фуқаро вафот этиб, 1 нафари эса кучли заҳарланиш аломатлари билан РШТТЁИАМ Самарқанд филиалига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар ИИБ ТБ томонидан олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, марҳумлар ишлаган уйининг эгаси Ф.Х. ички ишлар орган ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлиги ҳамда ходимларнинг ўз хизмат бурчини бажаришларига қаршилик кўрсатилганлиги ҳолати юзасидан Ф.Х.га нисбатан тегишли маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2021 йил 29 март кунги қарори билан Ф.Х.га МЖтКнинг 194-моддаси ва 195-моддаси билан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
LiveБарчаси