Самарқандда 330 нафар алиментчи жавобгарликка тортилди
Жамият
−
29 Октябрь 2019
3648Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва туман, шаҳар бўлимларига йил бошидан буён келиб тушган 12 минг 300 дан ортиқ мурожаатларнинг 6 минг400 таси алимент ундириш билан боғлиқ масалалар юзасидан бўлди.
Ушбу мурожаатларнинг 3 минг 880 таси қаноатлантирилиб, 3 минг 532 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Қарздорлардан 3,2 миллиард сўм алимент маблағлари мажбурий равишда ундирилиши таъминланди.
Қайд этилганидек, вилоятда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этилиши доимий равишда ўрганилиб, алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган.
Алимент ундиришга оид ижро ҳужжатлари ижросини ўрганиш бўйича давлат ижрочиларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилган. Шу пайтгача 7 минг 750 та алимент иши бўйича қарздор ва ундирувчилар билан суҳбатлар ўтказилиб, 1 минг 190 оила яраштирилди, 700 нафарга яқин қарздорлар ишга жойлаштирилди. 15,3 миллиард сўм пул маблағлари ундириб берилди.
Алимент тўловчиларнинг масъулиятини ошириш мақсадида 330 нафар қарздор маъмурий жавобгарликка тортилди.
LiveБарчаси