Самарқандда 3 қаватли уй портлади. 6 киши ҳалок бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 9 май кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар “Боғисарой” МФЙ Спитамен кўчасида жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ФВБга маълумот келиб тушгандан сўнг, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришган.

Чақнаш оқибатида ҳосил бўлган кинетик зарбадан уйнинг темир-бетон конструкциялари қулаб тушган. Уйнинг 1,2,3-чи қаватлари ва ертўла қисми зарарланган. Ёнғин содир бўлмаган.

Олиб борилган ҳаракатлардан сўнг, вайроналар остидан 6 нафар фуқаронинг жасади топилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишчи гуруҳи раҳбарлигида Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғи, прокуратура, Ички ишлар бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Миллий гвардия, “Ҳудудгазтаъминот” хизматларидан тезкор штаб тузилиб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Бунга 10 та асосий ва махсус ёнғин-қутқарув техникалар ва Фавқулодда вазиятлар давлат тизимининг куч воситалари жалб этилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 май куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида жойлашган АЁҚШлардан бирида ЗИЛ ёниб кетди ва оқибатда икки киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг