Самарқандда 23 ёшли қиз деразасидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди
3-саҳифа
−
16:01
6765Самарқанд шаҳрида 23 ёшли қиз кўп қаватли уйнинг деразасидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Билдирилишича, воқеа кеча, 11 декабрь куни кечаси соат таҳминан 23:00 ларда содир бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ навбатчилик қисми томонидан Самарқанд шаҳар прокуратурасига берилган хабар асосида ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи чиққан. Тергов-тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, ҳодиса гувоҳи бўлган шахслардан батафсил тушунтириш хатлари олинган. Шунингдек, марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлиги ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 4 декабрь куни Бухоро вилоятида 23 ёшли талаба қиз институт ётоқхонасида уксус ичиб, ўз жонига қасд қилганди. Ҳодиса юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси