Самарқандда 2 яшар боласини дўппослаган онага ҳукм ўқилди
3-саҳифа
−
23 Сентябрь 2022
15843Жорий йилнинг 14-15 июнь куни вояга етмаган фарзандини уриб, унга тан жароҳати етказган Самарқанд вилоятида яшовчи аёлга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Олий суднинг Telegram каналида хабар берилди.
Айбланувчи М.Н. Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а” ва “в” бандларида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этишда айбланган. Унга нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Суд жараёнида жабрланувчи боланинг қонуний вакили бўлган бувиси эса чақалоқнинг онасини оналикка нолойиқ деб, болани унга беришларини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аёл фарзанди ухламагани учун уни аёвсиз калтаклаганди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Фарангиз Салимова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь