Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

Самарқандда 19 ёшли талаба ўзини 9-қаватдан ташлади

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида 19 ёшли талаба қиз ўзини 9-қаватдан ташлаб жонига қасд қилди. Мазкур ҳолат юзасидан  QALAMPIR.UZ сўровига биноан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 19 февраль куни соат 17:00 атрофида 2005 йилда туғилган С.М. Самарқанд шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйнинг 9-қаватидаги хонадоннинг деразасидан ўзини пастга ташлаб, жонига қасд қилган.

Ҳодиса жойи тергов тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, С.М.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида 17 ёшли қиз 16 қаватли уйнинг томидан ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба Самарқанд қасд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг