Самарқандда ҳоким ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
08 Ноябрь 2025 6094 2 дақиқа
Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги маҳаллаларнинг бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган шахс 2500 доллар пора олган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, аввалдан Ургут туман тиббиёт бирлашмасида аниқланган 61 млн сўмлик камомад бўйича прокуратура органлари томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ҳоким ёрдамчиси мазкур жиноят ишининг унда гумонланувчи сифатида жалб қилинган шахслардан бирига тегишли қисмини танишлари ёрдамида ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2500 доллар олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланган.
Сўнгра ҳоким ёрдамчиси ушбу пулларни маҳаллий адвокатлик бюроси адвокатига бериши кераклиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилган ҳамда мазкур қонун ҳимоячиси ҳам 2500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, адвокат мансабдор танишлари орқали жиноят ишининг гумондор шахсга тегишли қисмини Жиноят процессуал кодексининг 84-моддаси билан тугатиб беришни ваъда қилган.
Ҳозирда ҳоким ёрдамчиси ва адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28,211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аниқланишича, ҳоким ёрдамчиси муқаддам Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан, адвокат эса 168-моддаси (фирибгарлик) билан судланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида профилактика инспектори пора олган вақтда қўлга олинганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025