Зироат Мирзиёева Самарқандда тузилган Глобал тармоққа раис бўлди
Local
−
19:03 1061 2 minutes
Бугун, 21 октябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган “Болалар фаровонлигига инвестиция: Келажак авлодлар барқарор ва адолатли тараққиёти сари йўл” жаҳон саммитида доирасида оғир хасталикка чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича Глобал тармоқ тузилиши эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фондининг васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёеванинг Telegram-каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, Глобал тармоқ тузилишини АҚШнинг “St. Jude” болаларилмий-тадқиқот шифохонаси витсе-президенти, “St. Jude Global”директори Карлос Родригес-Галиндо эълон қилган.

Глобал тармоқ оғир ва ҳаёт учун хавфли, жумладан, онкологик касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш йўлида халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш учун биринчи хонимлар ҳамда давлат раҳбарларининг турмуш ўртоқларини бирлаштиради.

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева икки йил муддатга Глобал тармоқ раиси бўлган. Унинг раисликка киришиш маросими Болалар онкологияси бўйича халқаро конгресс доирасида ўтказилган.


“Бу қарор Ўзбекистонда болалар онкологияси хизматини ривожлантириш борасида эришилган ютуқлар, шунингдек, Зироат Мирзиёеванинг саратонга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий ёрдамдан фойдаланишинитаъминлаш ҳамда ҳаётий ҳоларидан қатъи назар, ҳар бир боланинг ўсиши ва ривожланиши учун шароит яратишдаги фаол ва етакчи ўрнининг эътирофидир”, дейилади хабарда.



Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Республикасининг Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг рафиқаси – мамлакат Биринчи хоними Эмина Эрдўған Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All