Қалбаки 7400 долларни 44 млн сўмга сотганлар қўлга тушди
Crime
−
15:30 476 1 minute
Самарқанд вилоятида қалбаки 7400 долларни 44 млн сўмга сотаётганлар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки хорижий валютани муомалага киритишга уринган шахслар қўлга олинган.
Хусусан, Тойлоқ туманида яшовчи, 1996, 2002 ва 2003 йилларда туғилган 3 нафар фуқаро 100 АҚШ доллари номиналидаги қалбаки банкнотлардан иборат жами 7400 АҚШ долларини шартли харидорга 44 млн сўмга сотган вақтида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Аниқланишича, қонунбузарларнинг 2 нафари муқаддам судланган бўлиб, қалбаки купюрлар эса Туркиядан олиб келинган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида 297 миллион сўмлик қалбаки пулларни 148 млн сўмга сотган фуқаро ушлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All