Самарқандда ҳайдовчилар оммавий муштлашув уюштирди (видео)
3-саҳифа
−
17 Июнь 2021
16419Самарқанд вилоятининг Ургут туманида “Жигули” ва Captiva ҳайдовчилари бир-бирларига йўл бермаслиги оқибатида жанжал келиб чиқди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.
Кеча, 16 май куни соат 22:30 ларда Ургут тумани “Деҳқонобод” маҳалласи “ВАЗ 2106” ҳамда Captiva русумли автомашина ҳайдовчиларининг бир-бирига йўл бермаслиги натижасида фуқаролар ўртасида келишмовчилик юзага келган. Жанжалга автомашиналарда бўлган фуқаролар ҳам қўшилган.
Жанжал оқибатида икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, Ургут тумани Тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳозирда жабрланувчилар олган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланиб, Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси