Самарқандда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
3-саҳифа
−
17 Ноябрь 2023
45149Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учраб, вертолёт экипажи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 17 ноябрь куни соат 20:15 да Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига тегишли “Мi-8” вертолёти “Каттақўрғон” полигонида ўқув парвозини амалга ошираётганида ҳалокатга учраган. Фожиа оқибатида вертолёт экипажи ҳалок бўлган.
“Айни вақтда ҳодиса жойида Махсус комиссия авария сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда. Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз”, дейилади хабарда.
Бироқ Мудофаа вазирлиги хабарида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг шахси ва неча киши эканинга аниқлик киритмаган.
LiveБарчаси