Самарқандда ҳамширанинг бошини бокал билан уриб, ёрган боғча мудираси ишдан олинди

Жамият

image

Аввалроқ Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида мактабгача таълим ташкилоти мудири бошқа бир ходимнинг бошини бокал билан уриб, ёргани ҳақида хабар берган эдик. Мактабгача таълим вазирлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Билдирилишича, воқеа туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 16-сон ДМТТда жорий йилнинг 1 июнь куни юз берган. Мудира в.в.б. Ч.А. ва ҳамшира вазифасида ишловчи Э.Г. ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб, Ч.А. жанжал давомида Э.Г.нинг бош қисмига кофе идиши (бокал) билан уриб, тан жароҳати етказган.

Пайарик тумани СТЭБнинг хулосасига кўра, Э.Г.нинг танасида, яъни бошининг чап чакка соҳасида эзилиб йиртилган яра жароҳатлари аниқланган. Хулосада ушбу жароҳат ўтмас қаттиқ жисмларнинг бир маротаба зарб таъсиридаги механизмидан етказилганлиги, одатда кечувида соғликни қисқа – олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга бузилишига олиб келиши, шунинг учун оғирлик даражасига кўра “енгил тан жароҳатлари” гуруҳига кириш қайд этилган.

Ҳолат юзасидан 2 июнь куни Қўшработ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов натижалари бўйича қўшимча равишта расмий муносабат билдирилади. 

Шунингдек, ҳолат сабаб мазкур МТТда фаолият юритаётган вақтинчалик раҳбарлик лавозими юклатилган методист Ч.А. ва ҳамшира вазифасида ишловчи Э.Г. билан меҳнат шартномалари бекор қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд боғча

Баҳолаганлар

290

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг