Самарқанд ва Туркистон ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди
Жамият
−
15 Апрель 2019 4579 1 дақиқа
Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасида янги халқаро Самарқанд-Туркистон автобус қатнови ишга туширилди.
Рейслар ҳар куни соат 18:00да “Олтин Ўрда” автовокзалидан “Самарқанд” автовокзалига қараб йўлга чиқади. Маълум қилинишича, автобус Чимкент, Гулистон ва Жиззах шаҳарларида ҳам тўхтаб ўтади.
Маршрутни очиш Ўзбекистон ва Қозоғистонга саёҳатчилар оқимини ошишига ёрдам бериши кутилмоқда.
Live
Барчаси